Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони ошмоқда

Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони ошмоқда

Фото: «kstnews.kz»

Қозоғистонда коронавирус инфекцияси қайд этилиши ҳолатлари кўпайди, деб хабар берди 14 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Коронавируснинг тўртта ҳолати Олма-Отада, иккитаси Нур-Султонда тасдиқланди.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 1090 киши шифохоналарда, 452 киши уй шароитида карантинга олинган.

Вазирлик, шунингдек, иситма ва грипп билан оғриган 116 киши касалхонага ётқизилганини, улардан 54 нафари ҳали ҳам шифохоналарда қолаётгани, қолганларига эса жавоб берилганини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолат илк марта кеча, 13 март куни маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг