Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Словения коронавирус эпидемияси тугаганини эълон қилди

Словения коронавирус эпидемияси тугаганини эълон қилди

Фото: «Укринформ»

Словения ҳукумати мамлакат ҳудудида коронавирус эпидемияси тугаганини расман эълон қилди.

Ушбу қарор вазирлар маҳкамасининг масофадан ўтказилган йиғилишида қабул қилинган. Жамоат соғлиғини сақлаш миллий институти маълумотга кўра, барча кўрсаткичлар аҳоли орасида вирус тарқаши пасаяётганидан далолат беради.

Энди қўшни мамлакатлар билан чегаралар ҳамда аэропортларни очиш имконияти туғилди. Аммо бу иш ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда, қўшни мамлакатлар хавфсизлик хизматлари билан бамаслаҳат амалга оширилади. Шунинг баробарида Европа иттифоқи ва Словенияда доимий ёки вақтинча яшаш ҳуқуқига эга бўлмаганлар 14 кунлик карантинга олинади.

Маълумот учун: Словенияда коронавирус илк маротаба 2020 йилнинг 4 март куни қайд этилганди. Шу пайтгача жами 1 464 та ҳолат аниқланиб, 103 таси ўлим билан тугаган. Вирусни юқтирганларнинг 1 094 нафари (75 фоиз) соғайиб кетган. Охирги 14 кун давомида вирусни юқтириш бўйича 35 та ҳолат қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг