Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳри ва икки вилоятда чекловлар юмшатилди

Тошкент шаҳри ва икки вилоятда чекловлар юмшатилди

Фото: Xabar.uz

Республика махсус комиссияси қарори билан карантин чекловлари жорий йил 8 майидан бошлаб учта тоифага кирувчи ҳудудларга ажратилиб, босқичма босқич бекор қилиб борилади.

Биринчи — «қизил» тоифадаги ҳудуд — охирги 14 кун ичида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланган ҳудудлар аввалроқ маълум қилинганди.

Иккинчи — «сариқ» тоифадаги ҳудуд — охирги 14 кун давомида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган, бироқ ушбу касалликка чалинган ва даволанаётган шахслар мавжуд бўлган ҳудудлар:

➖ Сурхондарё,

➖ Хоразм вилоятлари,

➖ Тошкент шаҳри.

«Сариқ» ҳудудларда айрим чекловлар сақлаб қолинади.

«Сариқ» ҳудудларда, «қизил» ҳудудларга қўшимча равишда яна қуйидаги фаолият турларига рухсат берилади:

  • ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо дўконлари, заргарлик ва гул сотиш дўконлари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари (махсус талаблар асосида) ҳамда меҳмонхоналар (хостеллар ва меҳмон уйлари бундан мустасно) фаолияти;
  • автомашиналар ювиш шаҳобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат (сервис) кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;
  • ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти;
  • йўналишсиз таксида махсус талаблар асосида йўловчи ташиш, велосипед ва скутерда ҳаракатланиш.
  • автотранспорт воситалари стикерсиз ҳар куни 07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача ҳаракатланиши мумкин.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг