Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп шошилинч матбуот анжумани чақирди

Трамп шошилинч матбуот анжумани чақирди

Фото: «Интерфакс»

АҚШ президенти Дональд Трамп бугун, 13 март куни Оқ уйда шошилинч матбуот анжумани ўтказади. Оқ уй раҳбари бу ҳақда «Twitter»да хабар берди.

Бразилия президенти Жаир Болсонару коронавирус билан касаллангани маълум бўлганидан кейин Трампнинг аккаунтида ушбу хабар қўйилди.

Бир неча кун аввал Трамп Болсонаруни Оқ уйда қабул қилганди. Давлат раҳбарлари Лотин Америкаси, хусусан, Венесуэладаги вазият бўйича масалаларни муҳокама қилишганди.

Орадан бир неча кун ўтиб Бразилия делегацияси аъзоларидан бири (Оқ уйга келган) коронавирус билан оғригани ҳақида хабар пайдо бўлди. Энди эса коронавирус Бразилия президентида ҳам аниқланди.

Айни пайтда Оқ уйда коронавирус масаласида фавқулодда мажлис бўлиб ўтмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг