Индонезияда энг қадимги қоятош суратлари топилди
Индонезияда энг қадимги қоятош суратлари намуналари топилди.
Кашфиёт қадимги одамлар Жануби-Шарқий Осиё бўйлаб қандай ва қайси йўллар билан тарқалганига ишорадир, дейилади Nature журналида чоп этилган тадқиқотда. Шу пайтгача Индонезиянинг Сулавеси ороли жанубида ва Борнео оролининг шарқидаги ғорлар деворларида топилган расмларни олимлар энг қадимги намуналар деб ҳисоблашган. Сулавеси оролининг жануби-шарқий қисми ҳозиргача ўрганилмаган эди.
Австралиянинг Брисбен университети олимлари Максим Оберт бошчилигида бу ерда 14 та янги археологик ёдгорлик топишди. Янги тасвирлар, жумладан, инсон қўлларининг бўялган излари ва одамларнинг расмлари Сулавеси жануби-шарқидаги Муна оролидаги карст ғорларида аниқланди. Уларнинг ёшини аниқлаш учун олимлар ўн минглаб йиллар давомида расмларни қисман қоплашга улгурган минералларнинг радиоизотоп таҳлилидан фойдаланишди.
Таҳлиллар расмларнинг қуйи ёш чегараси 67800 йил эканини кўрсатди, бу уларнинг фанга маълум бўлган инсон қўли билан яратилган тасвирларнинг энг қадимийси эканини кўрсатмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter