Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек шоираси Бокуда олқишланди

Ўзбек шоираси Бокуда олқишланди

Ўзбек-Озарбайжон адабий алоқалари қадим анъаналари билан бугунга қадар яшаб келмоқда. Халқимиз Низомий Ганжавий, Фузулий каби Озарбайжон мумтоз шоирларини, замонамизнинг улуғ адиби Анор ва истеъдодли шоир Ромиз Равшан асарларини, таниқли адабиётшунослар Яшар Қосим ва Акиф Бағир адабий-танқидий мақолаларини севиб ўқийди.

Қувончлиси, бу каби адабий дўстлик ришталарини янги адабий авлод вакиллари ҳам юксакликка кўтаришмоқда. Хусусан, бу борада «Китоб дунёси» газетаси таҳририяти ва газета бош муҳаррири Хосият Рустамова ташаббуслари таҳсинга лойиқ.

Икки кун аввал Озарбайжон матбуот агентлиги томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Китоб дунёси» газетаси бош муҳаррири, истеъдодли шоира Хосият Рустамованинг «Озарбайжон - Ўзбекистон адабиёти ва унинг тарғиботидаги улкан хизматлари, «Китоб дунёси» газетасидаги тарғиботи учун махсус диплом билан такдирланганди. Куни кеча Бокудан яна бир хушхабар келди. Турк халқларининг умумдунё конгреси Хосият Рустамованинг қардош туркий халқлар адабиёти ва маданияти тараққиёти ҳамда улар ўртасида биродарлик туйғуларини мустаҳкамлашдаги хизматларини алоҳида эътироф этди ва шоирани фахрий ёрлиқ билан мукофотлади. Эслатиб ўтамиз, Хосият Рустамова Банкокда ўтказилган «Open Evrazia-2018» халқаро танловида поэзия йўналишида 1-ўрин соҳибига айланганди.

У яқин кунларда Белгияда бўлиб ўтадиган халқаро анжуманда иштирок этади ва шоиранинг китоби Лондоннинг нуфузли нашриётида катта ададда чоп этилиши кутилмоқда.

Санжарбек ҲАМИДОВ

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг