Бухорода она ўз ўғлини қамоқдан сақлаш учун қарзини тўлаб берди
Алимент ундирувлари ижро фаолиятидаги энг долзарб йўналишлардан бири ҳисобланади. Чунки ижро ҳаракатлари бола вояга етгунига қадар давом этади.
Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувидаги суд ҳужжатига асосан, қарздор И.Б.дан ундирувчи Т.Х. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор ота фарзанди учун алимент тўловларини амалга оширмаган ва натижада алимент бўйича қарздорлик юзага келган.
Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, қарздор маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирилган. Огоҳлантиришларга эътибор қаратилмагач, қарздор отага нисбатан қидирув эълон қилинган.
Қидирув эълон қилинганидан сўнг, кекса онахон ўғлининг алимент бўйича қарздорлигини тўлаб берди. Акс ҳолда, қарздор ота 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосига тортилиши мумкин эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter