Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди

Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди

Шу кунга қадар олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаб келган Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди.

Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилмоқда.

«Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўтаётган йиғилишда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши ҳақида эълон қилинди», – дейди Асадов.

Маълумот учун, Абдураҳмонов Иброҳим Йўлчиевич 1975 йил Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. Маълумоти олий. Биология фанлари доктори, профессор, академик.

1992-1997 йилларда Тошкент давлат университетида таҳсил олган.

2001 йили Америка Қўшма Штатларининг Texas қишлоқ хўжалиги ва механика университетини тамомлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг