Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Об-ҳаво: 16 апрель куни юртимизда ёмғир ёғиши кутилади

Об-ҳаво: 16 апрель куни юртимизда ёмғир ёғиши кутилади

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология маркази 16 апрель куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-16, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши кутилади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти вақти билан ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг