Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2020 йилда энг кўп зарар кўрган корхоналар номи эълон қилинди

2020 йилда энг кўп зарар кўрган корхоналар номи эълон қилинди

Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги ўз расмий сайтида 2020 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботлар таҳлили натижасига кўра, ҳисобот топширган 1903 та давлат корхонасининг энг юқори соф фойда олган 20 та ва энг кўп зарар кўрган 10 та корхона рўйхатини шакллантирди.

Мамлакатимизда бугунги кунда давлат иштирокидаги корхоналар сони 2 578 тани ташкил этади. Уларнинг 675 таси фаоллиятсиз, тугатиш жараёнида ва бўлиб тўлаш шарти билан сотилган.

Унга кўра, «Ўзтрансгаз» АЖ энг кўп зарар кўриб ишлаган корхона деб топилди.

1. «Ўзтрансгаз» АЖ — 3574,9 млрд сўм;
2. Uzbekistan Airways АЖ — 755,7 млрд сўм;
3. «Тошиссиқсувққувати» ДУК — 605,2 млрд сўм;
4. «Тошкент металлургия заводи» МЧЖ — 380 млрд;
5. «Янги Ангрен ИЭС» АЖ — 245,6 млрд сўм;
6. «Ўзбеккўмир» АЖ — 183,8 млрд сўм;
7. «Ангрен ИЭС» АЖ — 177,7 млрд сўм;
8.«Grand Road Tashkent» МЧЖ — 89,8 млрд сўм;
9.«Пахтакор футбол клуби» МЧЖ — 82,7 млрд сўм;
10. «Ангрен иссиқлик энергияси» ДУК — 54,6 млрд сўм.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг