Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

21 май. Халқаро космос куни, Австралия олтини, ФИФА, водород бомбаси ва бошқа воқеалар

21 май. Халқаро космос куни, Австралия олтини, ФИФА, водород бомбаси ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Халқаро космос куни.
  • Халқаро метрология куни.
  • Терроризмга қарши курашиш куни (Ҳиндистон).
  • Мустақиллик куни (Черногория).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1091 йил — Рус давлатида қуёш тутилиши илк бор қайд этилди.
  • 1502 йил — испан денгизчиси Жуан да Нова Атлантика океани жанубида Муқаддас Елена оролини кашф қилди.
  • 1635 йил — Франция Ўттиз йиллик урушга киришди (1618 — 1648 йиллар).
  • 1662 йил — Англия қироли Карл II Португалия маликаси Катарина Браганса билан турмуш қурди.
  • 1712 йил — Пётр I Россия пойтахтини Москвадан Санкт-Петербургга кўчирди.
  • 1792 йил — Япониянинг Кюсю оролида Ундзэн вулқони отилди; 15 минг киши нобуд бўлди.
  • 1840 йил — Янги Зеландия британ мустамлакасига айланди.
  • 1851 йил — Австралияда биринчи олтин топилди.
  • 1904 йил — Парижда ФИФА — Халқаро футбол федерациясига асос солинди.
  • 1945 йил — Сурия ва Ливан Франциядан мустақиллигини эълон қилди.
  • 1956 йил — АҚШ биринчи водород бомбасини синовдан ўтказди.
  • 1969 йил — «Ан-26» транспорт самолёти илк парвозини амалга оширди.
  • 1982 йил — Фолкленд уруши: Буюк Британия Фолкленд оролларига денгиз десантини туширишни бошлади.
  • 2006 йил — Черногорияда мустақиллик бўйича референдум ўтказилди.

Таваллуд кунлари

  • 1471 йил — Албрехт Дюрер, немис мусаввири.
  • 1527 йил — Филипп II Габсбург, Испания ва Португалия қироли.
  • 1860 йил — Виллем Эйнтховен, ҳолланд физиологи, электрокардиограмма механизмларини кашф қилгани учун Нобел мукофотини олган.
  • 1878 йил — Гленд Ҳаммонд, гидропланни ихтиро қилган.
  • 1921 йил — Андрей Сахаров, таниқли физик ва жамоат арбоби, Нобел мукофоти совриндори.
  • 1927 йил — Ориф Алимаҳсумов, Ўзбекистон халқ артисти, устоз-мураббий (2005 й. в.э.).

Вафот этганлар

  • 1471 йил — Генрих VI, Англия қироли.
  • 1619 йил — Жироламо Фабрицио, италян жарроҳи ва анатоми, эмбриология асосчиси.
  • 1786 йил — Карл Вилҳелм Шееле, швед кимёгар-доришуноси, кислородни кашф қилган.
  • 1865 йил — Кристиан Юргенсен Томсен, даниялик археолог, инсоният тарихини тош, бронза, темир даврларига бўлиб чиққан.
  • 1889 йил — Гастон Планте, француз физиги, қўрғошинли аккумулятор ихтирочиси.
  • 1915 йил — Пьер Мартен, француз металлурги, пўлат қуйишнинг мартен усулини ишлаб чиққан.
  • 1991 йил — Ражив Ганди, Ҳиндистон бош вазири (1984 —1989 йиллар).
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг