Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

90 ёшли ўқитувчи Гиннесснинг рекордлар китобига кирди

90 ёшли ўқитувчи Гиннесснинг рекордлар китобига кирди

Фото: WXYZ

АҚШнинг Мичиган штатида яшовчи 90 ёшли инглиз тили ўқитувчиси Беверли Ҳаннетт-Прайс узоқ йиллик самарали меҳнат фаолияти шарофати билан Гиннесснинг рекордлар китобидан жой олди.

Гиннесс расмий сайтининг хабар беришича, Ҳаннетт-Прайс хонимнинг ўқитувчилик стажи 67 йил-у 142 кунни ташкил этади.

Тажрибали муаллима ўз фаолиятини 1958 йилда бошлаган. Унинг қўлида таҳсил олган минглаб ўқувчилар орасида дунёга машҳур шахслар — актёр Робин Уилямс (марҳум) ҳамда Microsoft компаниясининг собиқ бош директори Стив Балмер ҳам бор.

Ҳозирда Беверли Ҳаннетт-Прайс Мичиган штатидаги «Detroit Country Day School» мактабида дарс беришни давом эттирмоқда — нафақага чиқиш ниятида эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг