Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адлия вазирлиги: «Ўзбекистонда мажбурий меҳнат қонун билан тақиқланган!»

Адлия вазирлиги: «Ўзбекистонда мажбурий меҳнат қонун билан тақиқланган!»

Фотоколлаж: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Конституциясининг 37-моддасига кўра суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали яна бир бор эслатди.

«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонуннинг 2-моддаси ҳамда Меҳнат кодексининг 7-моддасига мувофиқ, мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан, меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра, меҳнатга бирон бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шу билан бирга, қуйидаги ишлар мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди:

Ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар асосида;

Фавқулодда ҳолат юз берган шароитларда;

Суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан;

Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар (масалан, маъмурий қамоққа олинган шахслардан жисмоний ишларда фойдаланиш).

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида 23 ёшли ўқитувчи Диана Еникеева кўча тозалаш ишлари чоғида «КамАЗ» тагида қолиб ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг