Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

AКТ вазири ТAТУ Фарғона филиали фаолияти билан танишди

AКТ вазири ТAТУ Фарғона филиали фаолияти билан танишди

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов хизмат сафари доирасида, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида сўнгги вақтларда таълим соҳасидаги ислоҳотлар, филиалдаги ўқув, илмий, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўрганишлар олиб борилди. Тадбирда талабалар учун яратилган шароитлар, талабалар томонидан эришилаётган ютуқлар, филиалнинг кейинги 5 йиллик режалари бўйича яқиндан танишилди.

Шу билан бирга, филиал ҳамда Aкадемик лицейнинг иқтидорли талабалари томонидан яратилаётган янги лойиҳалар тақдимот қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг