АҚШ ва Эрон мулоқоти қайта бошланиши мумкин – WSJ
АҚШ ва Эрон келаси ҳафта тўғридан-тўғри мулоқотни қайта бошлаши мумкин.
The Wall Street Journal маълумотларига кўра, томонлар воситачилар иштирокида ўзаро англашув меморандуми устида ишламоқда. Ушбу ҳужжат урушни якунлаш бўйича кейинги музокаралар учун асос бўлиши кутиляпти.
Сўнгги кунларда Вашингтон ва Теҳрон позицияларида маълум илиқлик кузатилмоқда. Эрон ўз ядровий дастурини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган. АҚШ президенти Дональд Трамп эса Эрон ядровий қурол яратмасликка ваъда берганини айтиб, икки томон ўртасидаги мулоқотни «жуда яхши» деб баҳолади.
Шу билан бирга, бир қатор асосий масалалар ҳали очиқ қолмоқда. Томонлар уран бойитиш жараёнларини тўхтатиш муддатлари ва аллақачон бойитилган уранни Эрондан олиб чиқиш шартлари бўйича келиша олмаяпти. Бундан ташқари, Теҳрон Ҳўрмуз бўғози устидан доимий назорат ролини сақлаб қолишни истамоқда. Санкциялар тақдири ҳам музокаралардаги энг мураккаб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Айни пайтда Вашингтон тез орада Эрондан расмий жавоб кутаётганини билдирмоқда. Теҳрон эса АҚШ таклифини ўрганиш давом этаётганини маълум қилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter