Аргентина президенти Лула да Силванинг инаугурациясига таклиф этилмади
Бразилия Аргентинадан элчисини чақириб олди ва президент Хавер Милейни Лула да Силванинг инаугурациясига таклиф қилмади.
«O Globo» газетасининг хабар беришича, Бразилия элчиси Бителли Аргентинага қайтиб бормайди. 5 январ куни Луис Инасиу Лула да Силванинг қасамёд қилиш маросими бўлиб ўтади — у тўртинчи бор давлат раҳбари сифатида расман иш бошлайди. Бироқ Аргентина президенти Хавер Милейга ушбу тадбирга таклифнома юборилмаган.
Нашрнинг қайд этишича, бу қадам Аргентина ташқи ишлар вазирининг баёнотига жавоб бўлди. Аввалроқ у қўшни давлатдаги сайловлар адолатли ўтганига шубҳа билдирган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter