Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Асакада ваҳший қотиллик: оила бошлиғи ўз хотини ва қизини чавақлаб ташлади!

Асакада ваҳший қотиллик: оила бошлиғи ўз хотини ва қизини чавақлаб ташлади!

Фото: «pixabay.com»

Андижоннинг Асакасида қотиллик рўй берди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Xabar.uz»га маълум қилмоқда.

Куни кеча, 16 декабрь тунда Асака туман, Кужган маҳалласида яшаган Ҳ.Абдураҳмонов (1969 й.т., судланмаган, ишсиз) турмуш ўртоғи Д.Абдураҳмонова (1969 й.т., судланмаган, ишсиз) ва қизи Х.Ҳабибуллаеванинг (2001 й.т. ишсиз) доимий эътирозларидан чарчаб, улардан ўч олишга қасд қилади. Шу мақсадда турмуш ўртоғи ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, унинг кўкрак (3 маротаба) ва биқин қисмига (2 маротаба ) пичоқ уради. Натижада аёл воқеа жойида вафот этади. Шундан сўнг   қизини гўёки кийимларини топиб бериш баҳонаси билан чақириб, унинг  кўкрак (1 маротаба) ва биқин қисмига (5 маротаба),  шунингдек, танасининг орқасига 9 маротаба  пичоқ уради. Бунинг оқибатида қизнинг ҳам жони узилади.

Ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан қасддан одам ўлдириш айблови билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ҳ.Абдураҳмонов тегишли тартибда ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг