Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

“Баҳорни қувиб”. Ўзбек фильми яна бир нуфузли совринга лойиқ деб топилди

“Баҳорни қувиб”. Ўзбек фильми яна бир нуфузли совринга лойиқ деб топилди

Сценарий муаллифи Эркин Аъзам ва режиссёр Аюб Шаҳобиддинов фильмнинг махсус намойишида. Тошкент, 2024 йил декабрь.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам сценарийси асосида режиссёр Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган “Баҳорни қувиб” бадиий фильми яна бир карра халқаро миқёсда эътироф этилди.

22-24 август кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган VI “Lendoc Film Festival” (LEFF) халқаро кинофестивали танлови якунига мувофиқ, “Баҳорни қувиб” картинаси “Энг яхши сценарий” (Эркин Аъзам) ва “Энг яхши аёл роли” (Раъно Шодиева) номинацияларида ғолиб деб топилди.

Нуфузли кинофестивалда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Хитой ва мезбон давлат киноусталари суратга олган картиналар намойиш этилган.

“Российская газета” нашри хабарига кўра, фестиваль доирасида Россиянинг шимолий пойтахтида халқаро киноташкилотлар раҳбарларининг машварати ҳам ўтказилган.

Ўзбекистон кинематография агентлиги буюртмасига асосан психологик драма жанрида суратга олинган “Баҳорни қувиб” бадиий фильми сўнгги вақтларда бир қатор халқаро кинофестивалларда эътироф қозонди. Жумладан, 6-10 август кунлари Мoсква шаҳрида ўтказилган II халқарo “Антарес” кинoфестивалида “Энг яxши фильм” (Гран-при), “Энг яxши сценарий” ва “Энг яxши иккинчи пландаги рoль учун диплом” (Анвар Картаев) номинацияларида ғолиб деб топилди.

Жорий йил июль ойида Хитойнинг Чунцин шаҳрида ташкил этилган ШҲТга аъзо давлатлар кинофестивалида эса фильм “Энг яхши актриса” (Раъно Шодиева) номинациясида cовриндор бўлди.

Маълумот ўрнида: Xabar.uz’да ўтган йил декабрда чоп этилган мақолада “Баҳорни қувиб” шубҳасиз халқаро кинотанловларда ғолиб бўлишга муносиб экани таъкидланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг