«Башакшеҳир» сафарда «Самсунспор»ни енгди: Шомуродовда бир гол ва ассист
Туркия чемпионатининг 16-турида «Истанбул Башакшеҳир» сафарда «Самсунспор»ни мағлубиятга учратди.
Ўзбекистонлик икки футболчи — Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев асосий таркибда майдонга тушиб, ғалабага муҳим ҳисса қўшишди. Рақиб майдонида жуда ишончли тўп сурган Элдор биринчи голни киритишдан ташқари, иккинчи голга ассистентлик қилди ҳамда Туркия чемпионати тўпурарлари орасида жами 11 та гол билан яна 1-ўринга чиқиб олди. Шомуродов 87-дақиқада, Файзуллаев 67-дақиқада алмаштирилди.

Шомуродов гол-ассист натижаси бўйича Туркиянинг номдор клубларида тўп сураётган Икарди, Абраҳам («Рома»даги собиқ жамоадоши), Асенсио, Сане каби таниқли футболчиларни ортда қолдирмоқда.
Ғалабадан сўнг «Башакшеҳир» 20 очко билан 8-ўринга кўтарилди, «Самсунспор» 6-ўринда (25 очко).
Туркия Суперлигаси. 16-тур, 14 декабр
Самсунспор — Башакшеҳир 0:2
Голлар: Шомуродов (66), Йилдирим (83).


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter