Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Байрам кунлари Тошкентда айрим автобус йўналишлари ўзгаради

Байрам кунлари Тошкентда айрим автобус йўналишлари ўзгаради

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ

Янги йил байрами тадбирлари муносабати билан 2018 йил 31 декабрь куни Тошкент шаҳридаги барча автобус йўналишлари иш режимига ўзгартириш киритилиб, иш тугаш вақти 1 соатга узайтирилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ хабар бермоқда.

Шунингдек, барча автобус йўналишларидаги автобуслар янги йил байрамига мос равишда безатилмоқда.Ҳайдовчилар эса байрам кунлари қорбобо кийимида ишга чиқишади.

Янги йил байрами тадбирлари ўтказилиши мунобати билан Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланганлигини сабаб айрим автобус йўналишлари ўзгартирилади:

  • Истиқлол ва Зарафшон кўчаларининг ёпилиши муносабати билан, 90А, 91А, 115А-сонли йўналишлардаги автобуслар ҳаракати Навоий кўчаси орқали, «Навоий – А.Темур» кўчалари чорраҳасигача, А.Темур кўчаси (Олой бозори томонга) орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради;
  • Истиқлол кўчасининг ёпилиши муносабати билан, 53А-сонли йўналиш бўйича автобуслар ҳаракати Навоий кўчаси орқали «Навоий – А.Темур» кўчалари чорраҳасигача, чорраҳадан бурилиб олиб, Навоий кўчаси орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради;
  • Шунингдек, 33А, 55А, 96А-сонли йўналишларда автобуслар ҳаракати А.Темур кўчаси орқали «Навоий – А.Темур» кўчалари чорраҳасигача, Шахрисабз кўчаси орқали ўз йўналишлари бўйлаб ҳаракатини давом эттиради;
  • Себзор кўчасининг ёпилиши муносабати билан, 9А, 17А, 52А-сонли йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракати Навоий кўчаси орқали «Навоий – Абай» кўчалари чорраҳасигача, Абай кўчаси орқали ўз йўналишлари бўйлаб ҳаракатини давом эттиради;
  • 150-сонли йўналиш бўйича автобуслар ҳаракати Навоий кўчаси орқали «Навоий – Абай» кўчалари чорраҳасигача, Абай кўчаси орқали «Абай – А.Қодирий» кўчалари чорраҳасигача, А.Қодирий, Себзор кўчалари орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради;
  • Сўгалли ота кўчасининг (Алгоритм корхонаси олдида) ёпилиши муносабати билан, 13А, 69А, 107-сонли йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракати Заргарлик, Заргарлик 5-тор, Дийдор, Сўгалли ота, Дилбанд кўчалари орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради;
  • 4А, 48А, 87А, 94А, 146А-сонли йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракати Сўгалли ота, Заргарлик, Заргарлик 5-тор, Дийдор, Сўгалли ота, Дилбанд кўчалари орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг