Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий таълимга айланмоқда: бу болалар ва ота-оналар учун нимани англатади?

Бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий таълимга айланмоқда: бу болалар ва ота-оналар учун нимани англатади?

Ўзбекистонда мактабгача таълимдан умумий ўрта таълимга ўтиш тизимида муҳим ўзгариш кутилмоқда. Энди мактабга бир йиллик тайёрлов мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида белгиланиши мумкин.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида мактабгача ва мактаб таълими тизимлари ўртасидаги интеграцияни таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ҳужжат билан «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги ҳамда «Таълим тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Унга кўра:

— бир йиллик мактабга тайёрлов умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи этиб белгиланади;

— тайёрлов машғулотлари мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ташкил этилиши мумкин бўлади;

— болаларнинг бир йиллик мажбурий тайёрловдан ўтиш ҳуқуқи кафолатланади.

Мазкур ташаббуснинг асосий мақсади — боланинг мактабгача таълимдан мактаб ҳаётига ўтишини осонлаштириш, таълим босқичлари ўртасидаги узвийликни таъминлаш ва биринчи синфга тайёргарлик сифатини ошириш.

Қонун лойиҳаси қабул қилинса, бу нафақат болаларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, балки Ўзбекистон таълим тизимини халқаро стандартларга яқинлаштиришга ҳам хизмат қилиши кутилмоқда.

Муҳими, ҳужжатда болаларнинг бир йиллик тайёрловдан ўтиш ҳуқуқини қонун даражасида кафолатлаш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг