Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Боко ҳарам» томонидан Нигерияда 100 нафар ҳарбий ўлдирилди

«Боко ҳарам» томонидан Нигерияда 100 нафар ҳарбий ўлдирилди

Фото: «24.kz»

«Боко ҳарам» радикал гуруҳи жангарилари томонидан Нигерия шимоли-шарқида 100 нафарга яқин ҳарбийлар ўлдирилди, деб ёзмоқда «Хабар 24».

Мамлакат армияси томонидан ўтказилаётган амалиётларга қарамасдан, жангарилар тинч аҳоли ва ҳарбийларга ҳужумларини тўхтатмаяпти.

Маълумот учун: «Боко ҳарам» — Нигерия шимоли ва шимоли-шарқида фаолият олиб борувчи жангари гуруҳ. Гуруҳ Нигер, Чад, Камерун каби қўшни давлатлар ҳудудларига ҳам босқинлар ташкил этиб туради. 2009 йилдан бери «Боко ҳарам» томонидан Чад кўли ҳавзаси мамлакатларида 27 мингдан ортиқ инсон ўлдирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг