Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бокуда икки қаватли метро қурилмоқда

Бокуда икки қаватли метро қурилмоқда

Фото: Baku.ws / Haqqin.az

Озарбайжон пойтахти Бокуда икки қаватли метро қурилмоқда.

Метронинг B-4 станцияси келгуси йил якунига қадар фойдаланишга топширилади, у икки қаватли бўлади, деди «Боку метрополитени» вакили Мамед Ризаев.

Маълум қилинишича, B-4 станциясида қурилиш якунига етказилмоқда — ишларнинг 80 фоизи бажариб бўлинган.

Бу бинафшаранг йўналишнинг бешинчи, метронинг 28-станциясидир. Станция Ҳайдар Алиев номидаги спорт мажмуаси ва Клиник тиббиёт маркази оралиғида жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг