Болангизга қандай мерос қолади?
Ҳаммасини ўзингиздан бошланг. Болангизга минг ўгит берманг, агар сиз ишонмасангиз, ўзингизни севмасангиз, ўрнак бўла олмасангиз, у гапларингизга қулоқ солмайди. Сиз болага ички ҳолатингизни ҳадя этасиз.
Моддий бойликдан кўра маънавий бойликни мерос қилиб қолдиринг. Инсон дунёдан ўтиб кетганида, ота-онасидан қолган пулларни тезда йўқотади, маънавий бойликни эса бутун умр ишлатади, шу билан бирга моддий бойлигини кўпайтиради. Фарзанд учун ўқитувчилар, мураббийлар, устозларнинг аҳамияти катта, аммо унинг тарбиясидаги пойдеворни сиз қўясиз. Шу сабабли ота-оналар ҳаётининг охиригача ўз устида ишлашлари лозим.
Афсуски, охирги пайтларда аксарият ота-оналар маънан ўсмай қолишяпти, фарзандлари улардан ўзиб кетиб, ўртада низолар юзага келмоқда.
Кези келганда, фарзандингиздан узр сўрашдан уялманг. Агар сизга нотўғри муомала қилса, хафа бўласиз-ку, нима учун бола сиздан ранжимаслиги керак?! Унинг тарбияси йўлида «Болажоним, мана бу жойда хатога йўл қўйибман, мендан ўтибди, хафа бўлмагин», деб қўйинг. Шунда фарзандингиз сизга, жамиятга керак эканлигини кўпроқ ҳис этади.
«Гўзал ҳаёт тилсими» китобидан олинди


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter