Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош вазир Ҳалима Худойбердиева хонадонига ташриф буюрди

Бош вазир Ҳалима Худойбердиева хонадонига ташриф буюрди

Жорий йил 18 август куни Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этган эди. Бош вазир А.Арипов Қурбон ҳайити куни шоиранинг хонадонида бўлиб, оила-аъзоларига таъзия изҳор этди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар берди.

Қуръон тиловат этилиб, марҳуманинг ҳақига дуо қилинди.

Ҳалима Худойбердиева 1947 йил 17 майда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида Умматқул Худойберди ўғли ва Шафоат Хонназар қизи оиласида дунёга келган. Ўзбекистон халқ шоири (1992). Тошкент давлат университетининг журналистика факултетини тугатган (1972). «Саодат» журналида адабий ходим, бўлим мудири (1972-75), бош муҳаррир ўринбосари ва бош муҳаррир (1982-94), Ёшлар нашриётида бўлим мудири (1978-82), Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси (1990-94), «Ёзувчи» нашриётида етакчи муҳаррир (1996-98), «Санам» журналида бош муҳаррир ўринбосари (1998-2003), 2004 йилдан «XXI аср» газетасида бўлим муҳаррири бўлиб ишлаган.

Ҳалима Худойбердиева ўзбек шеъриятига самимий инсоний туйғу ва фазилатлар — севги ва садоқат, меҳр ва мурувватни тараннум этувчи шоира, ўзбек хотин-қизлари орзу ва армонларининг куйчиси сифатида кириб келди.

Ҳалима Худойбердиеванинг шеърлари кўплаб хорижий тилларга таржима қилинган. У Фазу Алиева, Силва Капутикян, Иброҳим Юсупов ижодидан таржималар қилган.

Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг