Бугун Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ ҳаво кузатилади
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи Ўзбекистоннинг асосий қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиқ бўлади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 20-22 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 14-19 даража илиқ бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter