Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир кузатилиши мумкин
Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун кундузи Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир кучли бўлиб, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.
Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-27° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-22° бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter