Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлатназар Рўзметовнинг автоҳалокатга учрашига оид тафсилотлар очиқланди

Давлатназар Рўзметовнинг автоҳалокатга учрашига оид тафсилотлар очиқланди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 12 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида журналист Давлатназар Рўзметовнинг йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этгани юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов гарчи агентлик ҳодиса юзасидан баёнот бермаган бўлсада, бу борада суриштирув ўтказганини,  ҳолатлдар аниқлангач ушбу матбуот анжумани ташкил этилганини таъкидлади.

Аҳмаджон Пўлатов автоҳалокатга оид тафсилотларни маълум қилмоқда. Фото: «Xabar.uz»

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Аҳмаджон Пўлатов журналист Давлатназар Рўзметовнинг автоҳалокатга учрашига оид тафсилотларни очиқлади.

Матбуот анжуманида марҳум Д.Рўзметовнинг ярим кечаси ЙТҲ содир бўлган жойга қандай бориб қолганига оид ижтимоий тармоқларда янграган айрим саволларга изоҳ берилди.

ЙТҲга қадар унинг Урганч шаҳрида кимлар билан учрашгани (турли объектлардаги видеокамераларда муҳрланган тасвирлар орқали), сўнг кечки вақт Қўшкўпир туманига қайтиш учун таксига ўтиргани, такси ҳайдовчиси билан тортишиб қолиб, ярим йўлда тушиб қолгани ва ўша ерда уни автомашина уриб кетганига қадар бўлган воқеалар экран орқали хронологик тартибда тақдим этилди.

Фото: «Xabar.uz»

Талқин этилишича, Урганч шаҳрида яшовчи 1979 йилда туғилган С.У. 6 ноябрь куни соат тахминан 23:30да ўз бошқарувида бўлган «ГАЗ 330200» русумли автомашинани Урганч тумани Қоромон қишлоғи ҳудудидан ўтган «Урганч-Хива» автомобиль йўлининг 5 км.да эҳтиётсизлиги натижасида йўлнинг ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда, 1971 йилда туғилган Қўшкўпир туманида яшовчи Давлатназар Рўзметовни автомашинанинг олд чап томони билан уриб юбориб, ЙТҲ содир этган. Пиёда Д.Рўзметов ЙТҲда олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

Суд экспертизасининг дастлабки хулосаларига кўра, Д,Рўзметовнинг ўлимига чап ўпка артериясининг тўлиқ узилиши натижасида кўкрак бўшлиғига кўп миқдорда қон кетиши сабаб бўлган. Шунингдек, чап тизза бўғими суягининг синиши, бош ва юзларда шилинмалар аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖК 266-моддаси 2-қисми билан фуқаро С.У.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг