Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёнинг энг бой инсонларидан бири коронавирусга чалинди

Дунёнинг энг бой инсонларидан бири коронавирусга чалинди

Фото: «El CEO»

Мексикалик миллиардер Карлос Слим коронавирусга чалинди. Слим шифохонага ётқизилгани ҳақида унинг вакили ва куёви, тадбиркор Артуро Элиас маълум қилди, дейилади «Reuters» хабарида.

Айтилишича, Слим ўзини «жуда яхши» ҳис қиляпти, унинг саломатлиги доимий назоратда бўлиши учун касалхонага жойлаштирилган.

Бугун, 28 январь куни Карлос Слим 81 ёшини қаршилайди. Асли касби муҳандис, айни пайтда Мексиканинг энг бой кишиси саналади. «Forbes»нинг энг бой кишилар рейтингида эса дунёда 21-ўринда. Нашр Слимнинг давлатини 58,7 млрд. долларга баҳолаган.

Карлос Слим — Мексиканинг энг йирик «Telmex» ва «América Móvil» телекоммуникация компаниялари, қолаверса, ресторанлар ва универмаглар тармоқлари соҳиби.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг