Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эмланганлар ўртасида автомобиль ўйналади! — ССВ

Эмланганлар ўртасида автомобиль ўйналади! — ССВ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишбилармон ва тадбиркорларга мурожаатнома билан чиқди.

Унда қайд этилишича, сўнгги вақтларда бутун дунёда янада кенг тарқалаётган коронавирус инфекциясининг навбатдаги тўлқини юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Касалликнинг «омикрон» штамми мамлакатимизда ҳам аниқланди.

«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосасига кўра, эмлаш  коронавирус касаллигини олдини олишнинг ягона йўлидир. Жумладан, COVID-19нинг турли штаммлари, хусусан, тез тарқалувчи «омикрон»га қарши курашда ҳам мавжуд вакциналар ижобий натижа бермоқда. Таҳлиллар вакцинация даражаси юқори бўлган давлатларда ушбу штамм туфайли касалланиш даражаси паст ва енгил ўтаётганини кўрсатди.

Пандемиянинг аҳоли турмуш даражаси ва мамлакат иқтисодига салбий таъсирини олдини олиш ҳамда ривожланган давлатлар тажрибасига таяниб юртимизда оммавий эмлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2021 йил 17 июлдаги 11-сон қарорида 18 ёшдан катта аҳоли қатламини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 113-моддасига кўра, ходим эмланишни рад этса, иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли.

Шуларга кўра, Сиздан ходимларингизнинг 2022 йил 20 январга қадар коронавирусга қарши эмланишини таъминлашингизни ҳамда сабабсиз эмланмаганларни ишга қўймаслик чораларини кўришингизни сўраймиз.

Маълумот учун:

  • эмлашга қарши тиббий кўрсатмалари бор фуқаролар бундан мустасно. Тиббий чекловлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг интернетдаги ресурсларида мавжуд.
  • 20 нафардан ортиқ эмланувчиси бор ташкилотларга эса сайёр эмлаш бригадасини жалб этиш имконияти ҳам яратилган.
  • Энг муҳими, эмлаш бепул амалга оширилади

2022 йилнинг январь, февраль ва март ойларида эмланганлик сертификатини олган фуқаролар ўртасида қимматбаҳо ютуқли ўйин (бош соврин — автомобиль) ташкил этилади.

Эмлаш масалалари бўйича мурожаат учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг телефон рақами: 78-888-01-01», дейилади мурожаатномада.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг