Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энергетика вазирлиги: айрим ҳудудларда чекловлар бўлиши мумкин

Энергетика вазирлиги: айрим ҳудудларда чекловлар бўлиши мумкин

Фото: Xabar.uz

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши муносабати билан энергетика тизими кучайтирилган иш режимига ўтказилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди

Бугундан бошлаб юртимизда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда. 

Шу муносабат билан ёқилғи-энергетика тизими совуқ об-ҳаво шароитида барқарор ишлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Электр, иссиқлик ва газ тармоқларида қўшимча техник кўриклар ўтказилиб, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш қувватлари мавжуд шароитга мослаштирилди. Масъул хизматлар 24/7 режимида иш олиб бормоқда. 

Совуқ кунларда энергияга бўлган талаб ортади. Айрим ҳудудларда вақтинчалик техник чекловлар бўлиши мумкин.

«Бундай ҳолатларда аҳоли ва ижтимоий объектларни барқарор таъминлаш устувор вазифамиз бўлади. Истеъмолчилардан электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланиш, иситиш ускуналаридан тежамкорлик билан фойдаланиш тавсия қилинади. Уй-жойларда иссиқликни сақлаш орқали ҳам энергия тежалади, ҳам хона илиқ бўлади. 

Иситиш ускуналарини қаровсиз қолдирмаслик, улардан фойдаланиш вақтида хонада шамоллатишни таъминлаш зарур. 

Дудбурон ва вентильяция тизимларининг ишлаш ҳолати мунтазам текшириб турилиши шарт. Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида ёпиқ хоналарда очиқ олов ёки носоз иситиш қурилмаларидан фойдаланмаслик, имкон қадар ис гази аниқлагич ускуналардан фойдаланиш тавсия этилади», дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг