Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЕХҲТ вакили Россияда «Telegram»нинг блокланишини «сўз эркинлигини чеклаш» деб атади

ЕХҲТ вакили Россияда «Telegram»нинг блокланишини «сўз эркинлигини чеклаш» деб атади

Фото:«vladtime.ru»

Бугун, 14 апрель куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти(ЕХҲТ)нинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича  вакили Арлем Дезир Россияда «Telegram» мессенжерининг блокланишини «эркин фикрларни чегаралаш» деб атади. Бу ҳақда «Segodnya.ua»  сайти хабар берди. 

«Telegram»нинг блокланиши чуқур ташвишга солмоқда, чунки бу интернет воситачиларининг сўз эркинлиги ҳуқуқини амалга оширишга кўмаклашишига тўсқинлик қилади. Сўнгги йилларда «Telegram» турли оммавий ахборот воситалари ахборот тарқатиши учун муҳим тармоққа айланди. Мен Россия ҳукуматини мазкур қарорни қайта кўриб чиқишга чақираман» , –  деган Дезир.

Кеча, 13 апрель куни суд «Telegram» мессенжерини Россия ҳудудида блоклаш ҳақида ҳукм чиқарганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг