Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Facebook» минглаб иловаларни тўхтатиб қўйди

«Facebook» минглаб иловаларни тўхтатиб қўйди

Фото: EPA/UPG

«Facebook» 400 дан ортиқ ишлаб чиқарувчиларнинг ўн минглаб иловаларини тўхтатиб қўйди. «Cambridge Analytica» консалтинг компанияси орқали маълумотлар чиқиб кетиши суриштируви жараёнида ушбу қарорга келинди, дейилади «Facebook» баёнотида.

«Facebook» фойдаланувчиларининг маълумотларидан фойдаланиш имкониятига эга иловаларни компания 2018 йилнинг март ойидан ўрганишни бошлаганди. Ҳозиргача 1 миллиондан ортиқ иловалар ўрганиб чиқилди, суриштирув давом этмоқда.

Айрим иловалар тўлиқ блокланган бўлса, айримлари устидан «Facebook» даъво билан чиққан. Масалан, Жанубий Кореянинг «Rankwave», Гонконгнинг «LionMobi» ва Сингапурнинг «JediMobi» компаниялари. «Facebook» таъкидлашича, юқоридаги компаниялар ишлаб чиққан иловалар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг телефонларини зиён келтирувчи дастурий таъминот билан зарарлаган.

«Facebook»нинг киевлик икки нафар дастурчи — Глеб Случевский ва Андрея Горбачёвларга ҳам даъвоси бор. Компания бу икковлонни ноқонуний реклама тарқатиш ва фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ўғирлашда айбламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг