Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Facebook»даги аккаунтни ўчириш ёки фаолсизлантиришни биласизми?

«Facebook»даги аккаунтни ўчириш ёки фаолсизлантиришни биласизми?

Фото: Лайфхакер

Лайк»ларга қарамлик, янгиликлар тасмасини мақсадсиз айлантиришлар, агрессив шарҳловчилар, хуллас, ижтимоий сервислар билан боғлиқ нохуш ҳолатларни санайверсак — чиқаверади. Айниқса, «Facebook»да бу яққолроқ намоён: ноқулай интерфейс ва рекламанинг кўплиги мулоқотга фақат халақит беради.

«Facebook» ўзи билан орани узмоқчи бўлганларга икки йўлни таклиф қилади: аккаунтни фаолсизлантириш ёки бутунлай ўчириш.

«Facebook»даги аккаунтни фаолсизлантириш

Деактивация (фаолсизлантириш) шахсий профилни вақтинча ўчириб туришни кўзда тутади. Агар «Facebook»ка яна қайтиш ниятингиз бўлса, сизга шу усул қулай.

Бунда сизнинг саҳифангиз кўринмас ҳолатга келади, уни қидирув ёрдамида топиш мумкин эмас. Бироқ айрим маълумотлар, масалан, жўнатилган хабарларингиз «Facebook»нинг бошқа фойдаланувчилари учун очиқ бўлади. Сиз аккаунтингизга қайта киришингиз билан унинг олдинги ҳолати тўлиқ тикланади.

Ўз профилингизни фаолсизлантириш учун унга «Facebook» сайти ёки мобиль илова орқали кириб, созламаларга ўтинг. Агар «Android» ёки «iOS» амалий тизимларидан фойдалансангиз «Настройки аккаунта» («Аккаунт созламалари») → «Общие» («Умумий») → «Управление аккаунтом» («Аккаунтни бошқариш») → «Деактивировать» («Фаолсизлантириш») созламаларини босинг. Мабодо сайт орқали кирган бўлсангиз «Управление аккаунтом» («Аккаунтни бошқариш») → «Деактивировать аккаунт» («Аккаунтни фаолсизлантириш ») созламаларини босинг.

Тасдиқловчи паролни киритинг ва кейинги кўрсатмаларни бажаринг.

«Facebook»даги аккаунти ўчириш

Агар аккаунтни ўчириб юборсангиз сизнинг ижтимоий тармоқдаги барча шахсий маълумотларингиз йўқ бўлиб кетади ва уларни қайта тиклаш иложсиз. Жараён (аккаунтни ўчириш) сиз ўчириш ҳақидаги сўровни жўнатганингиздан сўнг бир неча кун ўтиб бошланади («Facebook» аниқ муддатни айтмайди). Агар фикрингиздан қайтиб қолсангиз мана шу оралиқда сўровингизни қайтариб олсангиз бўлади. Маълумотларнинг захира тизимларидан тўлиқ ўчириб юборилишига уч ойгача вақт кетади.

Ўчиришдан олдин сиз ўз аккаунтингизда сақланаётган барча маълумотларни компьютерингизга кўчириб олишингиз мумкин. Бунинг учун браузер орқали «Facebook»да авторизациядан ўтиб, созламаларга киринг ва саҳифанинг энг қуйи қисмида жойлашган «Скачать копию ваших данных на Facebook» («Facebook»даги маълумотларингиз нусхасини кўчириб олиш» тугмасини босинг.

Ўчиришга сўров жўнатиш учун исталган қурилмада ушбу ҳаволага ўтинг, агар лозим бўлса, ўша ўзингиз ўчирмоқчи бўлган аккаунт ёрдамида авторизациядан ўтинг. Кейин эса сервиснинг кўрсатмаси бўйича амалларни бажаринг.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг