Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фақат Ғазода эмас: Исроилнинг Сурияга ҳужуми даҳшатли якунланди

Фақат Ғазода эмас: Исроилнинг Сурияга ҳужуми даҳшатли якунланди

Сурияда Исроил мудофаа кучлари томонидан берилган зарбалар оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди, дея хабар берди The National

Хусусан, Дамашқ яқинида Исроилнинг дрон ҳужуми оқибатида олти нафар суриялик ҳарбий ҳалок бўлган. Шунингдек, Голан тепаликлари яқинидаги буфер зонада жойлашган Тараня қишлоғидаги уйга берилган зарбада бир киши ҳалок бўлгани хабар қилинган. 

Исроил бу маълумотга изоҳ бермади. 

Исроил Мудофаа вазири Исраэл Кац 26 август куни қўшинлар Хермон тоғининг Сурия томонида, шунингдек, Голан тепаликлари ва шимолий Исроилни ҳимоя қилиш учун минтақада ташкил этилган хавфсизлик зоналарида ҳарбий мавжудлигини сақлаб туриши кераклигини айтганди. 

Бу Исроил ва Сурия хавфсизлик келишуви устида ишлаётгани ҳақидаги хабарлар ортидан маълум бўлди, деб таъкидлади The Times of Israel.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг