Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гулистон туманига янги ҳоким тасдиқланди

Гулистон туманига янги ҳоким тасдиқланди

Aйни дамда Гулистон тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Унда Гулистон тумани ҳокими лавозимига Бегимқулов Сайдимқул Шоимқулович тасдиқланди.

Сайдимқул Бегимқулов 1969 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

У 2012 йилдан бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси Сирдарё вилояти филиали директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Аввалроқ, Ғиждувон тумани ҳокими ўзгаргани ҳақида хабар бергандик. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг