Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ҲАМАС Ғазо секторидаги бошқарувни топширади – Al Arabiya

ҲАМАС Ғазо секторидаги бошқарувни топширади – Al Arabiya

Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.

ҲАМАС расмийсининг таъкидлашича, ҳаракат таклиф этилган барча номзодларни маъқуллаган ва бу борада қўмита таркиби бўйича ички келишув мавжуд. Бироқ музокаралардаги илгарилашга қарамай, Исроил амалда келишилган қадамларни амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда.

ҲАМАС вакилига кўра, Ғазога жойлаштириладиган халқаро кучлар фақат ўт очишни тўхтатиш режимига риоя этилишини назорат қилиши керак. Улар Ғазонинг ички бошқарувига аралашмайди ва ҳукумат вазифаларини бажармайди. Уларнинг асосий вазифаси — томонларни ажратиб туриш ва тўқнашувларнинг қайта кучайишининг олдини олиш бўлади.

Музокараларда воситачилик қилаётган давлатлар ҳам халқаро кучлар учун айнан шундай мониторинг вазифасини белгилаш ғоясини қўллаб-қувватлагани айтилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг