Исроил ҲАМАСнинг юқори даражали қўмондонини нишонга олди
Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида ҲАМАСнинг «Ал-Қассом» бригадаси раҳбарларидан бири Изз ад-Дин ал-Ҳаддадга қарши авиаҳужум амалга оширди.
Ҳозирча унинг ҳалок бўлгани ёки яралангани расман тасдиқланмаган. ҲАМАС ҳам ҳужум юзасидан ҳозирча изоҳ бермаган.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва мудофаа вазири Исраэл Кац ал-Ҳаддадни 2023 йил 7 октябрдаги ҳужум ташкилотчиларидан бири деб атади.
Ғазодаги маҳаллий манбаларга кўра, сўнгги зарбалар оқибатида камида етти киши ҳалок бўлган ва ўнлаб одам жароҳат олган.
Айни пайтда, октябрда эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш келишувига қарамай, минтақада деярли ҳар куни ҳужумлар давом этмоқда. Исроил ва ҲАМАС эса бир-бирини келишувни бузишда айбламоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter