Ҳамкасбига интим муносабат таклиф қилган директор ишдан ҳайдалди

Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактаби директорининг иш бериш эвазига ҳамкасбига интим муносабат таклиф қилгани эшитилган аудиосуҳбати тарқалган эди.
Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Вазирлик муносабатида мазкур ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тегишли тартибда ўрганилгани, мактаб директори бошқарма бошлиғининг 2025 йил 16 октябрдаги буйруғи билан лавозимидан озод этилгани маълум қилинган.
«Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси педагог мақомига доғ туширувчи ҳар қандай салбий ҳолатларни қоралайди ва уларга нисбатан кескин чоралар кўрилишини маълум қилади», дейилади муносабатда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter