Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳамширанинг коронавирус юқтиргани рад этилди

Ҳамширанинг коронавирус юқтиргани рад этилди

Иллюстратив фото

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати вилоят ҳудудида ҳамшира коронавирус юқтириб олгани ҳақидаги хабарни рад этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Аввалроқ айнан ҳокимликнинг коронавирус тарқалишига қарши ишлар тўғрисидаги 23 мартдаги дастлабки расмий маълумотида ҳозиргача вилоятда тўққиз кишида коронавирус аниқлангани, беморларнинг тўққизинчиси ҳамшира эканлиги маълум қилинган эди.

Кейинчалик бу хабар рад этилди: «Тошкент вилоятида ҳамшира коронавирусни юқтириб олгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмади, бу мазмундаги хабарлар ёлғон. Ҳурматли блогер ва журналистлар, юзага келган ҳолат учун узр сўраймиз ҳамда айни мазмундаги хабарларни тарқатмаслигингизни илтимос қиламиз.

Тўққизинчи бемор ҳамшира экани ҳақидаги ахборот манбаси вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари бўлиб, улар техник хатога йўл қўйган. Айни вақтда тўққизинчи беморга оид янги тафсилотлар маълум қилинмаган».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг