Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда дунёдаги энг катта мия ўсимтаси операция қилинди

Ҳиндистонда дунёдаги энг катта мия ўсимтаси операция қилинди

Фото: АFR

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида шифокорлар 1,8 килограммлик мия ўсимтасини операция йўли билан олиб ташлашга муваффақ бўлдилар. Бу масса дунё медицинасида рекорд саналади. Бу ҳақида «The Hindu» маълумотига таяниб «РИА Новости» хабар қилмоқда.

Жарроҳлик амалиёти олти соат давом этган. Нейрохирург Тримурти Надкарнинг сўзларига кўра, ушбу мия шиши дунёдаги энг йириги бўлиб, деярли беморнинг боши ўлчамига тенглашиб қолган эди.

31 ёшли Сантала Палнинг ушбу касаллиги уч йил аввал бошланган, шу вақтгача бирор шифокор уни операция қилишга юраги дов бермаган. Хасталик оқибатида Пал кўр бўлиб қолган. Аммо энди унинг кўриш қобилияти тикланиши мумкин. Ҳозир унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг