Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ички ишлар вазири сайёр қабулларда 3 мингдан ортиқ мурожаатни ҳал этган

Ички ишлар вазири сайёр қабулларда 3 мингдан ортиқ мурожаатни ҳал этган

Фото: «Газета.uz»

«Сайёр қабуллар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилгани фуқароларга ўз муаммолари билан бевосита давлат органлари раҳбарларига мурожаат этиш имконини бермоқда. Муҳими, бундай тадбирларда кўплаб муаммолар жойида ҳал этилаётир», — деб ёзмоқда ЎзА.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ўтказган сайёр қабулларда жами 6 минг 67 нафар фуқаро қабул қилинган. Улардан турли мазмундаги 3 минг 760 мурожаат тушган. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Масалан, Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшовчи Гулзира Мўйдинова таниши Х. Абдулазизовга эшик ясаб бериши учун 600 доллар миқдорида пул берганини, аммо орадан анча вақт ўтганига қарамасдан дурадгор ваъдасининг устидан чиқмаганлигидан, боз устига, пулни қайтармаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган. Фуқаронинг мурожаати тегишли тартибда ўрганилиб, унга маблағи ундириб берилган.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида истиқомат қилувчи фуқаро Муҳаббат Насруллаева эса сайёр қабулда қизи М. Бобоёрова олий ўқув юртига тўлов-шартнома асосида ўқишга киргани муносабати билан унга банкдан 4 йил муддатга таълим кредити олишга ёрдам беришни сўраган. Ушбу мурожаат ижобий ҳал қилинган.

Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида яшовчи опа-сингиллар Мавлуда, Камола ва Шоҳида Ҳасановалар иш билан таъминлашда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган. Мазкур мурожаат назоратга олиниши натижасида улар шу куннинг ўзида Гулистон шаҳридаги «Бектекс» масъулияти чекланган жамиятига ишга жойлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг