Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ипак йўли, Далварзин ва бронза даври: япониялик олим Андижонда маъруза қилди

Ипак йўли, Далварзин ва бронза даври: япониялик олим Андижонда маъруза қилди

Фото: АДУ матбуот хизмати

Андижон давлат университетида Япониянинг Токио Санъат университети илмий тадқиқотчиси, доктор Шого Кумье, Яхё Ғуломов номидаги Самарқанд археологик тадқиқотлар институти катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори, (PhD) Хикматилло Хошимовлар иштирокида илмий суҳбат ташкил этилди.

Шого Кумье «Ипак йўлининг пайдо бўлиши: Фарғона водийси ва Тянь-Шань тоғларидаги бронза даври археологияси» мавзусида маъруза қилди. Маърузада Марказий Осиёда чорвачилик манзилгоҳларининг пайдо бўлиши ва унинг  Фарғона водийсига кириб келиши тўғрисида ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, Фарғона водийсидаги  бронза даврига оид илк шаҳар маданияти бўлмиш Далварзин шаҳар харобасидаги илмий тадқиқотлар ҳақида қисқача тўхталди. Х.Б. Хошимов, профессор Б.Х.Матбобоев бошчилигида Жалалқудуқ тумани Ойим қишлоғида жойлашган Далварзин шаҳар харобасида 2018 йилдан буён олиб  борилаётган тадқиқот ишлари натижалари билан ўртоқлашди. Археология фанига қизиқувчиларни археологик тадқиқотда иштирок этишлари мумкинлигини билдирди. Тадбирда талабалар бронза даврига манзигоҳларнинг ўрганилиши даражаси, водийда чорвачилик ва зироатчиликнинг ривожланишининг ўзига хос жиҳатлари, Буюк ипак йўлининг тармоқлари, савдо-иқтисодий алоқларнинг тарихига доир саволлар бердилар ва тадқиқотчилар томонидан тегишли жавоблар олдилар. Суҳбат сўнггида тадқиқотчилар ва талабалар, профессор-ўқитувчилар ўртасида инглиз ва ўзбек тилларида фикрлар алмашилди.

Шундан сўнг,  меҳмонлар Андижон давлат университети қошидаги «Қатағон қурбонлари» музейига ташриф буюрдилар. Музейда, профессор Р.Т.Шамсутдинов билан илмий суҳбат ташкил  қилинди. Илмий суҳбат давомида иккинчи жахон уруши даврида япон асирларини тақдири ва уларни ҳаёти ва фаолияти тўғрисида фикрлар алмашилди.

Шунингдек, факультет декани келгусида факультетнинг Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш, ижтимоий маданий фаолият йўналишлари билан Токио Санъат Университети билан 2+2га асосланган қўшма дастур ташкил қилиш тўғрисида меморондум тузиш ҳақида ҳам музокара олиб борди. Шу билан бирга талабалар мобиллиги профессор-ўқитувчилар алмашинуви борасида ҳам бошланғич келишувларга эришилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг