Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сохта долларларга «Iphone 12 Pro Max» сотиб олган фуқаро қўлга тушди

Сохта долларларга «Iphone 12 Pro Max» сотиб олган фуқаро қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан текширув ўтказилган.

Аниқланишича, фуқаро Қ.К. қалбаки валюта купюраларни муомалага киритиб, ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида «OLX» интернет савдо дўкони орқали фуқаро Р.нинг «Iphone 12 Pro Max» русумли уяли алоқа воситасини харид қилишга келишиб, учрашган вақтида унга уяли алоқа воситаси учун қалбаки 1 150 АҚШ доллари бериб кетганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Нарпай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро О.У. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро У.нинг 2 дона «Samsung А 21S» русумли уяли алоқа воситасини ҳар бирини 2 млн сўмдан харид қилишга келишиб, савдолашилган 4 млн сўм ўрнига қалбаки 400 АҚШ долларини берганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг