Исмоил Жўрабеков вафот этди

Узоқ йиллар Ўзбекистон ҳукуматида юқори лавозимларда ишлаган Исмоил Жўрабеков 94 ёшида вафот этди.
Исмоил Ҳакимович Жўрабеков 1931 йил 12 сентябрда Самарқанд вилоятида туғилган.
Унинг узоқ йиллик фаолияти асосан Ўзбекистоннинг сув ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ўтган. Хусусан, «Самарқандсувқурилиш» трести бошқарувчиси, собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистон мелиорация ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, кейинчалик вазир лавозимларида хизмат қилган.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Президентнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган.
Xabar.uz жамоаси марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter