Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

IT мактаблари битирувчилари IT марказларда ўқишни давом эттиришлари мумкин

IT мактаблари битирувчилари IT марказларда ўқишни давом эттиришлари мумкин

IT мактаблари битирувчилари мамлакатдаги IT марказларда ўқишни давом эттиришлари мумкин. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

IT-Паркда 147 та IT-Марказ очилган бўлиб, унда 40 255 дан ортиқ киши таълим олган. Ушбу IT марказларининг очилиши туфайли 294 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Жорий йилда IT марказлар сонини 205 тага етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, «One Million Uzbek Coders» кенг кўламли лойиҳаси ишга туширилди, унда икки йил давомида 469 260 фойдаланувчи рўйхатдан ўтди, 246 587 талаба гувоҳнома ва 176 883 нафари битирувчилар сертификат олди.

«One Million Uzbek Coders»  – IT-Парк томонидан яратилган бепул таълим платформаси бўлиб, Dubai Future Foundation жамғармаси билан биргаликда малакали халқаро экспертлар видеодарсларини бепул ўрганиш орқали маълумотлар таҳлили, фронтенд ва баcкенд дастурлашнинг асосий тушунчаларини, шунингдек, мобил иловалар яратишни бепул ўрганиш имконини беради.

Бундан ташқари, икки йил ичида Гулистон, Марғилон, Aндижон, Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Бухоро каби вилоятларда ИТ-Паркнинг 7 та филиали очилди. IT-мутахассисларга юқори сифатли инфратузилмани таъминлаш учун Ўзбекистонда (ҳар бир ҳудудда биттадан) жами 14 та IT-Парк филиалларини очиш режалаштирилган.

IT-Паркнинг ҳар бир филиали узлуксиз электр таъминоти, тезкор интернет, кондиционер, ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология ускуналари ва хавфсизлик билан таъминланган. IT-Паркда мутахассисларга қулай ва унумли меҳнат қилиш учун барча шароит яратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг