Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Избосканда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этган раҳбар жаримага тортилди

Избосканда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этган раҳбар жаримага тортилди

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Андижон вилояти Избоскан туманидаги 7-сонли мактабда ўқитувчилар ва ўқувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги ҳақида хабар берилган эди. 

Ўзбекистон меҳнат вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан ахборот берди. «Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўтказилган текширув натижаларига кўра мажбурий меҳнат ҳолати тасдиқланди. Андижон вилояти Избосган тумани 7-сонли мактаб директори А.Урмонов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 51-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка ва ЭКОИҲнинг 3 баробари миқдорида жаримага тортилди.

Агар мажбурий меҳнат ҳолатларига дуч келсангиз, 71-200-06-00 телефон рақамлари  ёки @mehnathuquqbot телеграм боти орқали бизларга хабар беринг» дея маълум қилинган вазирлик хабарида.

2018 йилнинг 10 майида эса Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори қабул қилинганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг