Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон бўйича 2,4 млн. киши коронавирус билан касалланди

Жаҳон бўйича 2,4 млн. киши коронавирус билан касалланди

Фото: «Foreign Police»

«Интерфакс» ёзишича, якшанба, 19 апрель санасида дунё бўйича коронавирус қурбонлари сони қарийб 5 минг нафарни ташкил этиб, жами 165 минг нафардан ошди.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотига кўра, кеча жаҳон бўйича коронавируснинг янги турини юқтирганлар сони 2 миллион 400 мингдан ошган, 624 минг киши шифо топган.

100 мингдан ортиқ касалланишлар АҚШ (759 086), Испания (198 674), Италия (178 972), Франция (154 097), Германия (145 184) ва Буюк Британия (121 172)да кузатилди.

20 мингдан зиёд вирусни юқтириш ҳолатлари Туркия (86 306), Хитой (82 735), Эрон (82 211), Россия (42 853), Бразилия (38 654), Бельгия (39 496), Канада (35 633), Нидерландия (32 838), Швейцария (27 740) ва Португалия (20 206)да қайд этилган.

COVID-19 дунёнинг қарийб 200 мамлакати ва ҳудудларига кириб борган.

Эслатиб ўтамиз, Жонс Ҳопкинс университети мамлакатлар расмий статистикалари асосида коронавирус тарқалиши мониторингини юритиб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг