Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Кореяда кучли ёғинлар 32 кишининг умрига зомин бўлди

Жанубий Кореяда кучли ёғинлар 32 кишининг умрига зомин бўлди

Жанубий Кореяда кучли ёмғир оқибатида 32 киши қурбон бўлди, дея хабар бермоқда Yonhap агентлиги.

Фалокатларни бошқариш ва хавфсизлик чора-тадбирлари бўйича марказий штаб маълумотига кўра, ўтган ҳафтадан бери мамлакатда давом этаётган кучли ёмғирлар натижасида 26 киши ҳалок бўлган, яна ўн киши еса бедарак йўқолган.

Қутқарувчилар Осон шаҳрида сув босган ер ости туннелида қолиб кетган автобусдан қўшимча равишда олти нафар жасадни олиб чиқди.

Душанба куни кечқурун Жанубий Корея шаҳарларига 100 миллиметрдан ортиқ ёғин ёғди, Донгжак-гу метрополитени ҳудудида бир соат ичида 141,5 мм ёмғир ёғди, бу 1942 йилдан бери энг кўп миқдор саналади.

Ёмғир туфайли темирйўл алоқаси узилиб, бир неча метро бекати сув остида қолган, 80 та йўл участкаси тўсиб қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг