Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Кореянинг собиқ президенти умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Жанубий Кореянинг собиқ президенти умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёлга қарши қўзғатилган саккизта жиноий иш бўйича кўрилган суд ишида унга нисбатан умрбод қамоқ жазоси ҳукми чиқарилди.

Жиноий ишлари бўйича эпизодларнинг тўрттаси мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилгани билан боғлиқ.

Сеул суди уни 2024 йил декабр ойида ҳарбий ҳолат эълон қилинган пайтда қўзғолон уюштиришда айбдор деб топди.

Аввалроқ эса прокуратура Юн Сок Ёлга ўлим жазосини сўраган эди.

2024 йил декабр ойи бошида Юн Сок Ёл Жанубий Кореяда фавқулодда ҳолат эълон қилган ва «Шимолий Корея тарафдори бўлган давлатга қарши кучларни йўқ қилиш» зарурати сабаб мухолиф партияларини «мамлакатни фалаж қиладиган ғайритабиий ҳаракатларни тўхтатишга» чақирганди. Парламент президентни импичмент қилиш учун овоз берди ва у январ ойида ҳибсга олинди.

Исён айбловидан ташқари, Юн Сок Ёл адолатни амалга оширишга тўсқинлик қилиш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва 2024 йил октябр ойида Шимолий Кореяга дронлар юбориш операциясида душманга ёрдам беришда ҳам айбли деб топилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил январида суд собиқ президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга тўсқинлик қилганликда айбдор деб топиб, уни беш йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг